«сув хўжалиги вазирлиги» тегли мақолалар


Сув хўжалиги вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
28 феврал 2024, 21:03

Сув хўжалиги вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Президент қарори билан Тимур Бутунбаев сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари, Хабибулла Қувондиқов эса вазир ўринбосари этиб тайинланди.

Ўзбекистонда икки йилда сув хўжалигига қарийб 2 млрд доллар ажратилди, бироқ сув исрофи ва насосларнинг ҳолати яхшиланмади
23 октябр 2023, 14:38

Ўзбекистонда икки йилда сув хўжалигига қарийб 2 млрд доллар ажратилди, бироқ сув исрофи ва насосларнинг ҳолати яхшиланмади

Икки йил давомида Ўзбекистонда давлат бюджетидан сув хўжалигига қарийб 2 млрд доллар ($2,54 млрд давлат қарзини ҳисобга олмаганда) ажратилди, аммо бу вақт ичида сув исрофи ва насосларнинг ҳолати яхшиланмади. Соҳага 2024 йилда яна 1,7 трлн сўм ва 300 млн долларлик кредит ажратиш режалаштирилган.

«Каховка ГЭСи портлатилиши сув омборларимизга кўпроқ эътибор бериш кераклигини кўрсатди» — сув вазири
22 июн 2023, 19:18

«Каховка ГЭСи портлатилиши сув омборларимизга кўпроқ эътибор бериш кераклигини кўрсатди» — сув вазири

Украинадаги «Каховка» ГЭСи портлатилиши Ўзбекистондаги сув омборларига ҳам кўпроқ эътибор қаратиш кераклигини кўрсатди, деди сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев. Унинг сўзларига кўра, шартли равишда «Чорвоқ» ГЭСи портлатилган ва зудлик билан чоралар кўриш бўйича ўқув машғулоти ўтказилган. Видео.

«Ўзбекистон канал қурилишига ёрдам беради» — сув хўжалиги вазири «Толибон» қураётган канал ҳақида (видео)
21 июн 2023, 22:47 1

«Ўзбекистон канал қурилишига ёрдам беради» — сув хўжалиги вазири «Толибон» қураётган канал ҳақида (видео)

Ўзбекистон сув хўжалиги вазири «Газета.uz» мухбирининг «Толибон» Амударёдан сув олиш учун қураётган Қўштепа канали ҳақидаги саволига жавоб берди. Унга кўра, Ўзбекистон бу масалада «Толибон»га ёрдам кўрсатади. «Бу канал икки халқни уриштирадиган эмас, бирлаштирадиган дўстлик канали бўлади», — деди у.

2030 йилга бориб Ўзбекистонга 7 млрд куб метр сув етишмайди — Сув хўжалиги вазирлиги
30 апрель 2023, 05:28

2030 йилга бориб Ўзбекистонга 7 млрд куб метр сув етишмайди — Сув хўжалиги вазирлиги

Сув хўжалиги вазири ўринбосари Азимжон Назаровнинг айтишича, Ўзбекистонга сув ресурсларининг 80 фоизи бошқа давлатлардан келади, 20 фоизи мамлакатда ҳосил бўлади. Таҳлилларга кўра, 2030 йилга бориб Ўзбекистонга 7 млрд куб метр сув етишмайди. Вазирлик сувдан оқилона фойдаланиш зарурлигини айтди.

Дилшод Ходжиаҳмедов сув хўжалиги вазири ўринбосари этиб тайинланди
11 декабр 2021, 15:15

Дилшод Ходжиаҳмедов сув хўжалиги вазири ўринбосари этиб тайинланди

2017 йилдан бери Фарғона вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Дилшод Ходжиаҳмедов сув хўжалиги вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

Сув хўжалиги вазирлигида тайинловлар амалга оширилди
10 март 2021, 11:42

Сув хўжалиги вазирлигида тайинловлар амалга оширилди

Инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Назаров Азимжон сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Сув хўжалиги вазирлиги Сув тежовчи технологияларни жорий этиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Рустам Қаршиев сув хўжалиги вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Сардоба сув омбори Сув хўжалиги вазирлигига ўтказилди
1 март 2021, 11:56

Сардоба сув омбори Сув хўжалиги вазирлигига ўтказилди

Сардоба сув омбори хавфсиз эксплутация қилиниши мақсадида Сув хўжалиги вазирлиги тизимига ўтказилди. Харажатлар тўлиқ республика бюджетидан қопланиши маълум қилинди. Реконструкция ишларига тажрибага эга хорижий ва маҳаллий экспертлар, лойиҳачилар жалб қилинмоқда.

Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари ишдан олинди
13 январ 2021, 16:48

Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари ишдан олинди

Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Баходир Рўзибоев ўз лавозимидан озод этилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг